Salom, Guest! Soat:18:46
Xayrli kun!   Bugun: 20 Mart 2019 yil
Home | Login | Registration
Kriptovalyutalar mayningi! Bonus 2000 Doge va 10 USD!
WAP va WEB saytlar reytingi
Eng so`nggi sport yangiliklari
 ФК Барселона тарихи
     
 
Барсело́на» футбол клуби (исп. и кат. Futbol Club Barcelona), «Ба́рса» номи билан ҳам машҳур бўлиб (исп. и кат. Barça) — каталония вилоятининг шу номдаги шахри номи билан аталувчи футбол клуби бўлиб, Испаниянинг энг зўр клубларидан бири ҳисобланади. 1899 йилда Жоан Гампер бошчилигидаги бир гуруҳ швейцария, инглиз, испан ва каталония футболчилари томонидан ташкил этилган. Клуб Каталониянинг символларидан бири бўлиб саналади, ва бундан — El Barça es más que un club («Барса» — бу оддий клуб эмас) деган сўз келиб чиққан. «Барселона» ФК нинг ишқибозлари «кулес» (culés) номи билан машҳур бўлиб, 2006 йилнинг май ойида клубнинг аъзолари сони 140 000 кишини ташкил этган.

 
 «Барселона» вакиллари Мадриднинг «Реал» ва  Бильбаонинг «Атлетик»  клублари вакиллари билан биргаликда Примерани ташкил этишни бошида туришган. Шу билан бирга  «Барселона» олий Испания дивизионини тарк этмаган уч жамоанинг биридир.  Қолган иккита клуб ҳам худди ўша  «Реал Мадрид» ва «Атлетик Бильбао» лардир
 
«Камп Ноу»-клубнинг асосий стадиони бўлиб, у Европадаги энг катта стадион ҳамдир.  19 январ 2009 йилдан  ФК «Барселона»нинг биринчи футбол жамоаси маўғулотлар ўтказиш жойини  Сьюдад Депортива Жоан Гампер спорт комплексига ўзгартирди. У стадиондан бир неча километр масофада ги  Сан-Жоан-Деспи дадир.
 
 2006/07  мавсумида «Барса»  жаҳоннинг энг бой клублари ўртасида 291.1 млн.евро фойда билан 3-ўринни эгаллади.
 
«Барса» узоқ вақт ўз футболкаларида ҳомийлар логотипларидан фойдаланишдан воз кечган клублардан бири бўлиб келди. Лекин  2005 дан бошлаб  «Барса» футболкаларида  TV3 (Каталония телевидениеси)
логотипи, футболчиларнинг шортлари ва ёқаларида Каталониянинг кичик байроғи сурати пайдо бўлди. 14 июл 2006 йилда клуб ЮНИСЕФ билан 5-йиллик шартнома тўғрисида эълон қилди. Шартнома шартларига кўра  ЮНИСЕФ логотипи жамоа формасига жойлаштирилди. 2012 йилда Qatar Foundation нотижорат компанияси билан 5-йиллик келишув имзоланди ва клуб ўз футболкаларидаги ташкилот рекламаси учун йилига 30 млн.евро оладиган бўлди.
 
 2009 йилда  ФК Барселона  клуби йил давомида барча мумкин бўлган йирик турнирлар (учта миллий — чемпионат, Кубок ва Испания Суперкубоги ва учта ҳалқаро — Чемпионлар лигаси,  УЕФА Суперкубоги
ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати) да ғолиб чиққан ягона Европа жамоаси бўлиб ўзига хос рекорд ўрнатди.
Kunlik passiv daromad!
Home
mtop.uzwaplog

Sayt versiyasi: WAP | WEB
Hozir saytdagilar: 0 / 7

BARCA-FANS.RU © 2014-2018 | Designed Coder by BEST_MIX