Salom, Guest! Soat:18:34
Xayrli kun!   Bugun: 20 Mart 2019 yil
Home | Login | Registration
Kriptovalyutalar mayningi! Bonus 2000 Doge va 10 USD!
WAP va WEB saytlar reytingi
Eng so`nggi sport yangiliklari

«Барселона» ўз майдонида «Интер»га имкон қолдирмади


Европа Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган «Барселона» – «Интер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув каталонияликларнинг устунлигида бошланди ва меҳмонлар тўпни рақибга топшириб қўйишди. Майдон эгаларининг кетма-кет ҳужумлари 32-дақиқага келиб самара берди: Луис Суареснинг ўнг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетган Рафинья Алькантара яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошини меҳмонлар фаол бошлашди ва икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар бўлди. 83-дақиқада Хорди Альба рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва жамоасининг иккинчи голини урди. Шу тариқа, ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади ва «Барса» навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Тоттенхэм» сафарда ПСВ билан дуранг ўйнаганди.

Гуруҳдаги вазият қуйидагича тус олди: 1. «Барселона» (9 очко), 2. «Интер» (6), 3. «Тоттенхэм» (1), 4. «ПСВ» (1).

ЕЧЛ, 3-тур

Барселона Испания – Интер Италия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 32 Рафинья, 2:0 – 83 Альба.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Артур (Видаль, 78), Бускетс, Рафинья (Нелсон Семеду, 72), Ракитич, Коутиньо (Мунир, 88), Суарес.

Интер – Ханданович, Миранда, Шкриньяр, Д`Амброзио, Асамоа, Весино, Брозович, Валеро (Мартинес, 63), Кандрева (Политано, 46), Перишич (Кейта Бальде, 77), Икарди.

Огоҳлантиришлар: Суарес (62), Брозович (73), Шкриньяр (74), Мартинес (85).
Rating: •
+-
Maqola yoqdimi?. Yoqqan bo`lsa do`stlaringiz bilan ijtimoiy tarmoqlarda baham ko`ring!
Qo`shdi: BEST_MAX
Qo`shildi: 25.10.2018 / 02:12

Comments

!
Kunlik passiv daromad!
Home
mtop.uzwaplog

Sayt versiyasi: WAP | WEB
Hozir saytdagilar: 0 / 8

BARCA-FANS.RU © 2014-2018 | Designed Coder by BEST_MIX